Жанубий Корея разведкаси КХДР етакчиси қизи Ким Жу Эйни ворисликка тайёрлашни бошлаган, деб ҳисобламоқда. Ёш бўлишига қарамай (тахминан 11 ёшда), у барча муҳим тадбирларда, жумладан, ракета синовларида отасига ҳамроҳ бўлмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан стратегик шерикчилик тўғрисидаги шартнома имзолади. Ҳужжат иштирокчилардан бирига тажовуз қилинганда ўзаро ёрдам кўрсатишни назарда тутади.
Россия президенти Владимир Путин Амур вилоятидаги «Восточний» космодромида Ким Чен Ин билан учрашди. Шимолий Корея етакчиси Путин ва Россия расмийларининг қарорларини доимо қўллаб-қувватлашини билдирди.
Шимолий Кореяда 1990 йиллардан бери кузатилмаган очарчилик ҳукм сураётган бўлиши мумкин. Бунга мамлакат иқтисодиётининг ҳанузгача либераллаштирилмагани ва Ким Чен Иннинг коронавирус пандемияси туфайли ҳатто ундан олдинроқ бошланган «ёпиқлик сиёсати» асосий сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Шимолий Корея ядро қуроли тўғрисидаги қонунни қабул қилиб, «душман кучлар» томонидан ҳужум таҳдиди юзага келганда, улардан превентив фойдаланишга рухсат берди. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин КХДРнинг ядровий мақоми энди «қайтариб бўлмайдиган» эканлигини айтди.
КХДР раҳбари Ким Чен Ин ҳарбий кўргазмага ташриф буюриб, қуроллар ва танкларни кўздан кечирди ҳамда ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишларини томоша қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг